99.The Earthquake

  1. Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса
  2. Ва ер ўз юкларини отиб чиқарса
  3. Ва инсон: «Унга нима бўлди?!» – деса
  4. Ўша кунда у (ер) ўз хабарини айтадир
  5. Сенинг Роббинг унга ваҳий юборгани учундир
  6. Ўша кунда одамлар амалларини кўриш учун жойларидан гуруҳ-гуруҳ бўлиб қўзғалурлар
  7. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир
  8. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир