96.The Clot

  1. Яратган Роббинг номи билан ўқи
  2. У инсонни алақдан яратди
  3. Ўқи! Роббинг Карамлиларнинг карамлисидир
  4. У, қалам билан илм ўргатгандир
  5. У, инсонга билмаган нарсасини ўргатди
  6. Йўқ! Инсон, албатта, туғёнга кетур
  7. Гар ўзини бой кўрса
  8. Албатта, қайтиб бориш Роббинггадир
  9. Қайтарганни кўрдингми
  10. Бандани намоз ўқиётганида
  11. Айтинг-чи, агар ўша ҳидоятда бўлса
  12. Ёки тақвога чақирса
  13. Айтинг-чи, агар у ёлғонга чиқарса ва юз ўгирса
  14. Аллоҳ уни кўриб туришини билмасми
  15. Йўқ! Агар қайтмаса, пешонасидан шиддат-ла тутамиз
  16. Ёлғончи, хатокор пешонасидан
  17. Бас, у ўз тўпини чақирсин
  18. Биз ҳам забонияларни чақирурмиз
  19. Йўқ! Сен унга итоат қилма! Сажда қил ва қурбат ҳосил қил