95.The Fig

  1. Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам
  2. Ва Тури Сийно билан қасам
  3. Ва мана бу эминлик юрти (Макка) билан қасам
  4. Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши сувратда яратдик
  5. Сўнгра уни асфала саафилийнга қайтардик
  6. Илло, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларга миннатсиз ва узлуксиз ажрлар бордир
  7. Бас, сени охиратни ёлғонга чиқаришга нима олиб келур
  8. Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг ҳикматлиси эмасми