93.The Morning Hours

  1. Чоштгоҳ билан қасам
  2. Сукунатга чўмган тун билан қасам
  3. Роббинг сени тарк қилгани йўқ, сенга ғазаб ҳам қилгани йўқ
  4. Ва албатта, охират сен учун бу дунёдан яхшидир
  5. Ва тезда Роббинг сенга ато қилур ва сен рози бўлурсан
  6. У сени етим топиб, жойлаб қўймадими
  7. Ва У сени ҳайрон ҳолда топиб, ҳидоятга бошламадими
  8. Ва У сени камбағал ҳолда топиб, бой қилмадими
  9. Аммо етимга қаҳр қилмагин
  10. Ва аммо, «соил»га зажр қилма
  11. Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла