37.Those drawn up in Ranks
- Сафда тизилиб турувчилар ила қасам
- Зажр (қилинадиганларни) зажр қилгувчилар ила қасам
- Зикрни тиловат қилгувчилар ила қасам
- Албатта, илоҳингиз ягонадир
- У зот осмонлару ернинг ва иккиси орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Ва машриқларнинг Роббидир
- Албатта, Биз бу дунё осмонини юлдузлар зийнати-ла зийнатладик
- Ва ҳар бир итоатсиз шайтондан сақлаш учун
- Улар юксак тўплиққа қулоқ сола олмаслар ва ҳар томондан (учқун-ла) отилурлар
- Ҳайдалурлар! Улар учун узлуксиз азоб бордир
- Магар бирорта сўзни ўғриликча тинглаган шахс бўлса, уни ёқувчи олов таъқиб этар
- Бас, сен улардан сўра: уларни яратиш қийинроқмикан ёки Биз яратган зотларни?! Албатта, Биз уларни ёпишқоқ лойдан яратдик
- Балки сен ажабландинг, улар эса масхара қилурлар
- Қачонки эслатилсалар, эсламаслар
- Қачонки бирор оят(белги)ни кўрсалар, қаттиқроқ масхара қилурлар
- Улар: «Бу (Қуръон) очиқ-ойдин сеҳрдан бошқа нарса эмас
- Ўлсак-да, тупроқ ва суяк бўлсак-да, албатта, биз қайта тирилтирилурмизми
- Аввалги ота-боболаримиз ҳам-а?!» – дедилар
- Сен: «Ҳа! Хор бўлган ҳолларингизда!» дегин
- Бас, у фақатгина бир қичқириқдан иборат, холос. Бас, бирдан улар назар солиб турибдилар-да
- Ва улар: «Воҳ, шўримиз қурисин! Бу, жазо куни-ку!» – дерлар
- «Бу, сизлар ёлғонга чиқариб юрган ажрим кунидир
- Зулм қилганларни, уларнинг жуфтларини ва улар ибодат қилиб юрган
- Аллоҳдан ўзга нарсаларини тўпланглар. Бас, уларни жаҳийм йўлига ҳидоят қилинг» (дейилур)
- Ва уларни тўхтатинглар! Албатта, улар сўралгувчидирлар
- Сизларга нима бўлди? Ўзаро ёрдамлашмаяпсиз
- Йўқ! Улар бугунги кунда таслим бўлгувчилардир
- Улар бир-бирларига савол берурлар
- Улар: «Албатта, сизлар бизга ўнг томондан келар эдингиз», дерлар
- Улар: «Йўқ! Сиз ўзингиз мўмин бўлмаган эдингиз
- Бизнинг устингиздан ҳукмронлигимиз бўлмаган эди. Йўқ! Сиз ўзингиз туғёнга кетган қавм эдингиз
- Бас, ҳаммамизга Роббимизнинг (азоб) сўзи ҳақ бўлди. Албатта, биз тотгувчилармиз
- Ҳа, биз сизларни иғво қилдик. Албатта, биз иғво қилгувчи эдик», дерлар
- Бас, улар у кунда азобда шерик бўлгувчилардир
- Албатта, Биз жиноятчиларга шундоқ қилурмиз
- Чунки, уларга қачонки «Лаа илааҳа Иллаллоҳу», дейилса, мутакаббирлик қилар эдилар
- «Ахир, биз бир жинни шоирни деб ўз худоларимизни тарк қилгувчи бўлайликми?!» – дер эдилар
- Йўқ! У ҳақни келтирди ва Пайғамбарларни тасдиқ қилди
- Албатта, сиз аламли азобни тотгувчидирсиз
- Қилиб ўтган нарсангиздан бошқа нарсанинг жазосини олмассиз
- Магар Аллоҳнинг ихлосли бандаларига
- Ана ўшаларга, ўзларига маълум ризқ бордир
- Мева-чевалар бордир. Улар икром қилинган ҳолларида
- Наъийм жаннатларида
- Сўрилар устида бир-бирларига қараган ҳолларида бўлурлар
- Уларга оқар чашмадан қадаҳлар айлантириб турилур
- У оппоқ, ичгувчига лаззатбахшдир
- Унда ҳеч бир зарар йўқдир ва ундан сархуш ҳам бўлмаслар
- Олдиларида кўзларини (бегоналардан) тийгувчи шаҳло кўзлилар бордир
- Улар худди асраб қўйилган тухумга ўхшарлар
- Бас, улар бир-бирларидан сўрай бошларлар
- Ичларидан бир сўзловчи: «Аниқки, менинг бир дўстим бор эди
- У: «Сен ҳам тасдиқловчиларданмисан
- Ўлиб, тупроқ ва суяклар бўлиб кетсак ҳам, албатта, жазоланадиганлардан бўлурмизми?!» – дер эди
- Сизлар ҳам қараяпсизларми?» – деди
- Бас, ўзи қараб, уни дўзахнинг ўртасида кўрди
- У: «Аллоҳга қасамки, мени ҳам ҳалок қилишингга оз қолган экан
- Агар Роббимнинг неъмати бўлмаганида, мен ҳам (дўзахга) ҳозир қилинганлардан бўлур эдим», деди
- «Биз ўлгувчи эмас эканмизми
- Фақат биринчи ўлимимиздан бошқа?! Биз азоблангувчи эмас эканмизми
- Албатта, бу айни улуғ ютуқдир
- Бас, амал қилгувчилар мана шунга ўхшаш нарса учун амал этсинлар»
- Манзил ўлароқ ана ўша яхшими ёки заққум дарахтими
- Албатта, Биз уни золимлар учун фитна қилдик
- Дарҳақиқат, у бир дарахт бўлиб, дўзах қаъридан чиқур
- Унинг (мева) тугар жойи худди шайтонларнинг бошларига ўхшар
- Бас, албатта, улар ундан егувчилардир. Ундан қоринларни тўлдиргувчилардир
- Сўнгра, бунинг устига, улар учун ўта қайноқ сувдан аралаштирма ҳам бор
- Сўнгра, албатта, уларнинг қайтар жойи жаҳаннамга бўлур
- Чунки, улар ўз оталарини адашган ҳолда топдилар
- Энди эса, улар ўшаларнинг изидан чопмоқдалар
- Батаҳқиқ, улардан олдин аввалгиларнинг кўплари адашганлар
- Батаҳқиқ, Биз ичларига огоҳлантиргувчилар юбордик
- Бас, огоҳлантирилганларнинг оқибати қандоқ бўлганига назар сол
- Магар Аллоҳнинг халос қилган бандаларигина (ҳалокатга учрамадилар)
- Батаҳқиқ, Бизга Нуҳ нидо қилди. Бас, нақадар яхши ижобат қилгувчимиз
- Биз унга ва унинг аҳлига улуғ ғамдан нажот бердик
- Ва унинг зурриётларини, ўзларини боқий қолгувчилар қилдик
- Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик
- Барча оламларда Нуҳга салом бўлсин
- Албатта, Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз
- Албатта, у мўмин бандаларимиздандир
- Сўнгра, қолганларни ғарқ қилдик
- Албатта, Иброҳим ҳам унинг гуруҳидандир
- Ўшанда у ўз Роббига соғлом қалб ила келмишди
- Ўшанда отасига ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасиз
- Аллоҳдан ўзга уйдирма илоҳларни хоҳлайсизларми
- Оламларнинг Робби ҳақида нима гумонингиз бор?!» – деган эди
- Бас, У юлдузларга бир назар солди
- Ва: «Албатта, мен беморман», деди
- Дарҳол, ундан юз ўгириб юриб кетдилар
- Бас, тезда уларнинг худоларига бурилди ва: «Қани, емайсизларми
- Сизга нима бўлди?! Гапирмайсизлар?!» – деди
- Сўнг уларга яқинлашиб, ўнг қўл билан ура бошлади
- У томон шошиб, бир-бирларини туртиб келишди
- У: «Ўзингиз йўниб ясаган нарсага ибодат қиласизларми?!» – деди
- Ҳолбуки, сизни ҳам, қилган нарсаларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку
- Улар: «Унинг учун (ўчоқ) бино қилинглар, бас, уни гулханга отинглар!» дедилар
- Бас, улар унга макр-ҳийлани ирода қилишди. Биз уларни тубан қилдик
- У: «Албатта, мен Роббимга боргувчиман. У мени ҳидоят қилур
- Роббим, менга солиҳлардан ато эт», деди
- Бас, Биз унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик
- Бас, қачонки (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дерсан?» – деди. У: «Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, иншоаллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан», деди
- Икковлари таслим бўлиб, уни пешонасича ётқизганида
- Биз унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим
- Батаҳқиқ, сен тушни тасдиқ қилдинг! Албатта, Биз гўзал иш қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз»
- Албатта, бу очиқ-ойдин синовнинг айни ўзидир
- Биз унинг ўрнига катта қурбонлик фидо қилдик
- Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик
- Иброҳимга салом бўлсин
- Биз гўзал амал қилгувчиларни шундай мукофотлармиз
- Чунки, у мўмин бандаларимиздандир
- Яна, Биз унга солиҳлардан бир Пайғамбар бўлажак Исҳоқнинг хушхабарини бердик
- Ва унга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Икковларининг зурриётидан гўзал амал қилгувчи ҳам, ўзига очиқ-ойдин зулм қилгувчи ҳам бўлур
- Батаҳқиқ, Биз Мусо ва Ҳорунга неъмат бердик
- Икковларига ва қавмларига катта ғамдан нажот бердик
- Ва уларга нусрат бердик, бас, улар ғолиб бўлдилар
- Ва Биз икковларига равшану комил баёнли китобни бердик
- Ва икковларини сиротул мустақиймга ҳидоят қилдик
- Ва кейингилар ичида икковлари учун (олқишлар) қолдирдик
- Мусо ва Ҳорунга салом бўлсин
- Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз
- Чунки, икковлари мўмин бандаларимиздандирлар
- Албатта, Илёс ҳам юборилган Пайғамбарлардандир
- Ўшанда у қавмига: «Тақво қилмайсизми
- Баълга ибодат қилиб, яратувчиларнинг энг яхшисини
- Ўз Роббингизни ва аввалги ота-боболарингизнинг Робби Аллоҳни тарк этасизми?!» – деди
- Бас, уни ёлғончи қилдилар. Энди, албатта, улар (азобга) ҳозир қилингувчилардир
- Магар Аллоҳнинг мухлис бандаларигина (ҳозир қилинмаслар)
- Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик
- Илёсийнга салом бўлсин
- Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз
- Чунки, у мўмин бандаларимиздандир
- Албатта, Лут ҳам юборилган Пайғамбарлардандир
- Ўшанда Биз унга ва унинг аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик
- Магар бир кампиргина (азобда) қолгувчилардан бўлди
- Сўнгра қолганларини ҳалок этдик
- Албатта, сиз кечаю кундуз уларнинг устидан ўтиб турурсиз. Ақл юритмайсизларми
- Албатта, сиз кечаю кундуз уларнинг устидан ўтиб турурсиз. Ақл юритмайсизларми
- Албатта, Юнус ҳам юборилган Пайғамбарлардандир
- Ўшанда у тўлган кемага қочди
- Бас, қуръа ташлашди ва у мағлублардан бўлди
- Бас, уни маломатга лойиқ бўлган ҳолида наҳанг балиқ ютди
- Агар у кўп тасбиҳ айтгувчилардан бўлмаганида эди
- Унинг қорнида қайта тирилтирадиган кунгача қолиб кетар эди
- Бас, Биз уни бемор ҳолида майдонга отдик
- Ва унинг устига қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик
- Ва уни юз минг ёки ундан кўпроққа Пайғамбар қилиб юбордик
- Бас, иймон келтирдилар. Кейин Биз уларни маълум муддат баҳраманд қилдик
- Бас, улардан сўра-чи, Роббингга қизлар-у, уларга ўғиллар эканми
- Ёки Биз фаришталарни қиз қилиб яратганмиз-у, улар гувоҳ бўлиб турганларми
- Огоҳ бўлингким! Улар ўз уйдирмаларида дерлар
- «Аллоҳ туғди». Албатта, улар ёлғончилардир
- У зот ўғилларни қўйиб, қизларни танлаб олибдими
- Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм чиқармоқдасиз
- Ахир, эсламайсизларми
- Ёки сизда очиқ-ойдин ҳужжат борми
- Агар ростгўйлардан бўлсангиз, китобингизни келтиринг
- Ва улар У билан жинлар орасида насаб (даъвоси) қилдилар. Ҳолбуки, жинлар ўзларининг албатта (азобга) ҳозир қилингувчиликларини билганлар
- Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир
- Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандаларигина (мустаснодир)
- Албатта, сиз ҳам, сиз ибодат қилаётган нарсалар ҳам
- У зотга қарши фитнага солгувчи бўла олмассиз
- Илло, ким жаҳаннамга киргувчи бўлса
- Биздан ҳар биримизнинг маълум мақомимиз бордир
- Албатта, бизлар саф тортиб тургувчилармиз
- Ва, албатта, бизлар тасбиҳ айтгувчилармиз
- Ҳолбуки, улар дер эдилар
- «Агар бизнинг ҳузуримизда ҳам аввалгилардан бир эслатма бўлганида
- Албатта, Аллоҳнинг ихлосли бандаларидан бўлар эдик»
- Бас, унга куфр келтирдилар. Энди яқинда билурлар
- Батаҳқиқ, Пайғамбар этиб юборилган бандаларимизга сўзимиз ўтгандир
- Албатта, улар, ҳа, уларгина нусрат топишлари
- Ва, албатта, Бизнинг лашкаримизгина ғолиб бўлиши ҳақида
- Бас, сен улардан бир вақтгача юз ўгир
- Ва уларнинг (томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўражаклар
- Ҳали улар Бизнинг азобимизни шошилтирмоқдамилар
- Қачонки, у уларнинг ҳовлисига тушганида, огоҳлантирилганларнинг тонги жуда ёмон бўлур
- Бас, сен улардан бир вақтгача юз ўгир
- Ва (уларнинг томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўражаклар
- Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфдан покдир
- Ва юборилган Пайғамбарларга салом бўлсин
- Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин