100.The Chargers

  1. Ҳарсиллаб чопувчи отлар билан қасам
  2. Ўт чақнатиб чопувчи отлар билан қасам
  3. Тонг чоғида ғорат қилувчи отлар билан қасам
  4. Ўша ила чанг қўзғатдилар
  5. Ва у ила жамоа ўртасига (ёриб) кирдилар
  6. Албатта, инсон ўз Роббига ношукрдир
  7. Ва албатта, у ана шунга ўзи гувоҳдир
  8. Албатта, у мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир
  9. У билмасми?! Қабрдагилар қўзғатилганда
  10. Ва кўкракларидаги ошкор бўлганда
  11. Ўша кунда Роббилари улардан хабардор эканини